26803

Ўзбекистондаги 33 та музей ёпилади

Ўзбекистон 19 декабрь 12:19 776

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида хабар қилинди.

Ўзбекистон бўйлаб барча шаҳар ва туманларда маданият ва истироҳат марказларида ҳудудлар тарихи, маданияти, табиати ва одамлари ҳаёти ҳақида сўзловчи кўргазма-экспозициялар очилади.

Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилиб, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги музей-қўриқхоналар фаолият яхшиланади.

Дастур доирасида 7 та янги музей очилиб, 21 таси қайта ташкил этилади ва 33 та музей ёпилади. Белгиланган дастурни амалга ошириш учун 572,3 млрд. сўм қийматидаги маблағ ажратилади.

Изоҳ билдириш