26798

«Хавфсиз ҳудуд посбонлари» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди

Ўзбекистон 19 декабрь 11:59 660

Бугун юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан Самарқанд вилоят ИИБ, Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш, ички ишлар органларига кўмаклашишда ёшлар ролини ошириш мақсадида «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди. Тадбирда Самарқанд вилоят ИИБ бошлиги А.Тошпулатов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Р.Қобилов, Самарқанд шахар ҳокими Ф.Рахимовлар сўзга чиқишди.

Маҳалла ва таълим муассасаларидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам бериш истагини билдирган 1500 нафар Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан кўнгиллилар саралаб олинди. Тантанали кузатиш маросимида 2700 нафар кўнгилли ёшлар иштирок этишди

«Хавфсиз ҳудуд посбонлари» учун Кўксарой майдони дастлабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, Самарқанд шаҳрида профилактика инспекторлари билан биргаликда 207 та маҳалла фуқаролар йиғинига хизматга жалб этилди.

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашда жонбозлик кўрсатган «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» тузилмаси аъзоларини келгусида рағбатлантириб бориш кўзда тутилган. Хусусан кўнгилли тарзда келган ёшларга келгусида Ички ишлар тизимида ишга жойлашиш учун тавсиянома берилади.

Изоҳ билдириш