26740

Мактаб ўқувчилари қачондан таътилга чиқиши маълум қилинди

Ўзбекистон 18 декабрь 20:40 3 690

Янги йил кириб келиши арафасида одатга кўра Ўзбекистондаги Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб ҳунар коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари қишки таътилга чиқадилар.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Шу муносабат билан қишки таътил эртароқ берилади деган хабарлар тарқалган эди. “Qalampir.uz” Халқ таълими вазирлиги масъуллари билан боғланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, Ўзбекистондаги барча умумий таълим мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 10 январга қадар давом этади. 2018 йил 11 январь, пайшанба кунидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари яна ўқувчиларга қучоқларини очади. Умумий таътил кунлари эса дам олиш кунлари билан 14 кун этиб белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан умумий ўрта таълим учун қишки таътил 11 дан 14 кунга узайтирилган эди.

Изоҳ билдириш