26714

МБ хорижий валюталарнинг янги курсини белгилади. Доллар кўтарилди

Иқтисод 18 декабрь 14:51 1 597

Ўзбекистон Марказий банки 19 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 8,62 сўмга кўпайди ва 8101,62 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси эса 3,62 сўмга арзонлашиб, 9528,32 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 1,07 сўмга қимматлашди ва 137,93 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳ билдириш