Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабр куни “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5286 сонли фармонини имзолади.
Янги фамонга кўра, қонунда белгиланган айрим махсус турдаги маҳсулотлардан ташқари, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган барча маҳсулотлар учун экспорт божлари бекор қилинди.
Ундан ташқари экспорт билан шуғулланувчи барча турдаги корхоналар учун экспорт лицензиялари олиш бекор қилинди.
Юқоридаги ўзгаришлар туфайли, олдин қабул қилинган бир қатор Президент ва Вазирлар маҳкамасининг қарорлари бекор қилинди.
Янги қонун билан батафсил қуйида танишинг.