26693

Вадим Абрамов: Бу ҳазилми ёки чин? Менинг ҳеч нарсадан хабарим йўқ.

Спорт 18 декабрь 9:55 871

Футболдан номаълум муддатга четлатилган «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов «Championat.asia» нашри журналисти Хайрулла Холиқовга вазият юзасидан интервью берди. Қизиқ томони, Абрамов четлатилгани борасида журналист унга қўнғироқ қилмагунига қадар ҳеч нарса билмаган.

«Бу ҳазилми ёки чин? Менинг ҳеч нарсадан хабарим йўқ. Биринчи марта сиздан эшитиб турибман. Нима учун футболдан четлатилганимни ҳам билмайман», — деб гап бошлаган Абрамов.

Журналист ЎФФ матбуот хизмати бунинг сабабларини қандай тушунтиргани борасида Абрамовни хабардор қилган. Шундан кейин Карленович ЎФФ мажлислар залидаги учрашув ҳақида гапириб ўтган.

ЎФФ ҳакамлардан кейин мураббийларга етиб келди ва Вадим Абрамовни футболдан номаълум муддатга четлатди
Биз футбол кишиларимиз. Бунда ҳар ким ўз фикрини айтишга ҳақли эмасми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим ва бир-икки масалага ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил Олий ва Биринчи Лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен баъзи қарорлар бўйича фикримни айтдим, балки бирор гапим ёқмаган бўлиши мумкин.

Албатта ЎФФга бораман ва тушунтириш беришларини сўрайман. Гапларим кимгадир ёқмаган бўлса, бу ҳақда кечанинг ўзидаёқ айтишса бўларди. Ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун четлатишлари шарт эмас. Ўзимга айтишса, индамай футболдан кетаман, – деди «Нефтчи» бош мураббийи Абрамов.

Изоҳ билдириш