26630

“Нексия-3” транспорт воситасини олиб қочган фуқаролар қўлга олинди

Ўзбекистон 16 декабрь 14:28 768
Фото: guvd.uz

2017 йилнинг 25 ноябрь куни соат 03:00 ларда номаълум шахс, транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Хамидов Нурбек Салимовичга тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги ҳамда унинг эшиклари қулфланмаган ҳолатда эканлигинидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни 1986 й.т. Вахобов Бекзод Қобилжон ўғли ва 1992 й.т. Қўчқоров Абдусаттор Акмал ўғли содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Изоҳ билдириш