26626

Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб ватанга қайтган докторга Каптива совға қилди

Ўзбекистон 16 декабрь 14:06 786

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида хорижда ишлаб ватанга қайтиб келган докторга машина совға қилди. Бу ҳақда kruz.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, президент Хўжайли туманида барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлган ҳамда «Panaev Farms» фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида Панаев Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановни Қорақалпоғистонга қайтариб, унга барча имкониятларни яратиб бергани ва у бугунги кунда фермада менежер лавозимида ишлаётганини билдирган.

«Шавкат Мирзиёев Алишер Қурбановга юртимизга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилди», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш