26608

Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик жазони колонияда ўтайдиган бўлди

Ўзбекистон 16 декабрь 11:05 562

Омск вилоятининг Одесса тумани суди 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар қилди Омск вилояти прокуратураси матбуот хизмати.

Суд ушбу фуқаро Россия Жиноят Кодексининг 322-модда 2-қисмида назарда тутилган (хорижий фуқаро томонидан Россия давлат чегарасини ноқонуий кесиб ўтиш) жиноятни содир этишда айбдор деб топди.

2014 йил август ойида Ўзбекистон фуқаросига Россияга кириш тақиқланганди. 2017 йил сентябрь ойида Россияда меҳнат қилиш истагида у фирибгарларга мурожаат қилди. Фиригарлар унга 1200 доллар пул эвазига ёрдам беришга ваъда беришган.

2017 йил 6 октябрда Қозоғистондан пиёда ўриб, Омск вилояти Одесса тумани яқинида Россия давлат чегарасини кесиб ўтади.

Одесса туман суди унга нисбатан 1 йилдан озодликдан маҳрум этиш жазо чорасини тайинлади. Жазони умумий тартибдаги колония ўтайди.

Изоҳ билдириш