26591

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида бўлди

Ўзбекистон 15 декабрь 22:56 742

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди. Бу ерда давлатимиз раҳбарига зотдор отларни парваришлаш, наслли қорамоллар, туяларни боқиш, кўпайтириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди, бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, логистика маркази худудида бунёд этилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, замонавий иссиқхоналар, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, парраданчилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасидаги ишларга тўхталинди.

Изоҳ билдириш