26511

Халқаро Пресс-клуб Шавкат Мирзиёев билан жонли мулоқот ҳақидаги хабарга раддия берди

Ўзбекистон 15 декабрь 9:53 960

«International Press Club» нинг Facebook тармоғидаги саҳифасида 2017 йил 20-21 декабр кунлари Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон президенти иштирокида онлайн-мулоқот тарзида сессия ўтказилмаслиги ҳақида хабар чоп этилди.

«Ҳурматли ҳамкасблар, 2017 йил 20-21 декабр кунлари Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида онлайн-мулоқот тарзида сессия ўтказилмайди.

Бу тадбир қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан хабар берилади.
Халқаро Пресс-клуб», — деб ёзилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча бир нечта ОАВ томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан жонли мулоқот ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳ билдириш