26495

15 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон 14 декабрь 22:43 857

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5—7 даража совуқ, кундузи 3—5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 1—6 даража совуқ, кундузи 1—6 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Изоҳ билдириш