26468

Шавкат Мирзиёев билан онлайн мулоқот ўтказилади

Ўзбекистон 14 декабрь 13:56 1 984
Фото: President.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан онлайн мулоқот ўтказилиши ҳақида Facebookда «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида пост ёзилган
Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 декабрь кунлари Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этиши, халқ билан онлайн мулоқот қилиши ва журналистларнинг саволларига жавоб бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Facebookда «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида пост ёзилган.

«Шу муносабат билан айни пайтда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида катта тайёргарлик кўрилаяпти, дейди телевидениедаги манба», — деб ёзилган постда.

Ҳозирча бу ҳақда маҳаллий ОАВларда расмий хабар берилмаган.

Ундан аввал ҳам Шавкат Мирзиёев вақти келганида ХПК сессиясида ўзи ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлаганди.

Изоҳ билдириш