26381

Қойил! Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Спорт 13 декабрь 16:44 969

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақида ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

«Ўзбекистон футбол федерацияси тарихда биринчи марта бевосита Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди», — дейилади хабарда.

Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, «B» гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоа таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.

Изоҳ билдириш