26379

Лола Каримованинг iPhone X ўз эгасини топди. У Тошкентлик

Ўзбекистон 13 декабрь 16:38 871

Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида ўзига хос танлов ўтказилишини маълум қилгани ва ғолибга Apple iPhone X телефон аппарати тақдим этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Танлов шартига кўра, ғолиб бўлиш учун Ўзбекистон халқ амалий санъатининг қадимий турлардан бири, матога гул босиш ҳунари — читгарликка оид икки саволга жавоб бериш талаб этилган эди. Саволларга жавоб йўллаш муддатини 20 декабрга қадар этиб белгиланган эди. Аммо ғолибни аниқлаш узоққа чўзилгани йўқ. Каримова-Тилляева саҳифаси орқали ғолибнинг номини эълон қилди.

Лола Каримова-Тилляева Муҳсинбек Жўрабековни ғолиб деб топди ва унга мурожаат қилиб, мукофотни қаердан олиб кетиши мумкинлигини маълум қилди.

Муҳсинбек Жўрабеков эса Лола Каримованинг саволларига қуйидагича жавоб берган эди.

1-савол жавоби: Устоз Солижон Аҳмадалиев бошчилигидаги Аҳмадаливлар сулоласи.

2-савол жавоби: Эр-хотин қолиплар.

Изоҳ билдириш