26371

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон 13 декабрь 15:11 333

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Хабарда айтилишича, олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш