26351

Айни пайтда Президент раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасига бағишланган йиғилиш  бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 13 декабрь 14:09 702
Фото: President.uz

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш  бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этишда таъсирчан назоратни таъминлаш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш  масалалари, тизимда ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар кўриб чиқилмоқда.

Изоҳ билдириш