26327

Савдони юриштириш учун ўн миллион сўм ва етти юз долларга чув туширган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 13 декабрь 10:25 680

2017 йилнинг 6 март кунидан 2017 йил май ойининг охирларига қадар Оққўрғон туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган уй бекаси Л.И. фирибгарлик йўли билан, нафақаҳўр, 1951 йилда туғилган Қ.Д.ни ишончини суистеъмол қилиб, «савдоларини ҳамда болаларини омадини юриштириб бераман» – деб алдаб, ундан ўн миллион сўм пули ва етти юз АҚШ долларларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш