Айтилишича, техник жиҳатдан бу инспекторлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ходимлари бўлиб қолади. Аммо энди улар ўз формасига эга бўлиб, автомобилларни тўхтатиш ҳамда ҳужжатларни текшириш ваколатини қўлга киритади.

Агентликнинг вакилининг сўзларига қараганда, бу борадаги таклифлар ҳукуматга киритилган бўлиб, улар давлат ҳокимияти органлари маъмурий ислоҳотлари доирасида маъқулланиши кутилмоқда.

2017 йилнинг сентябрь – октябрь ойларида мамлакатда 1200 дан ортиқ рейдлар ўтказилди, уларнинг доирасида ноқонуний одам ташиш билан боғлиқ 5700 ҳолат қайд этилди. 1700 ҳолат бўйича 1,95 миллиард сўмлик жарима ундирилди.