26124

«Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида қўшмачилик қилиш ва фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланди

Ўзбекистон 10 декабрь 19:33 877
Фото: guvd.uz

2017 йилнинг 9 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Чилонзор туманида жойлашган “Хоразмшох” кафесида “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир жараёнида фуқаро 1977 йилда туғилган Бекчанова Гулхумор Маткурбановна, “Хоразмшох” кафеси ичида енгил табиатли аёллар билан бирга ўтириб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган. Жумладан, у фуқаролар “К.О” ва “М.С” ларни жинсий алоқа қилишлик учун таништириб, бунинг эвазига 120.000 сўм миқдоридаги пулларни олган ва уларни хонадон билан таъминлаш мақсадида таниши Бўтаев Рахимжон Алимжоновичга мурожаат қилган.

Ўз навбатида Р.А.Бўтаев, фуқаро “К.О” ва “М.С” ларни ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида Яшнобод тумани, Авиасозлар даҳаси, 3-43-3 хонадонга олиб борган. Шу ерда фуқаро Абдурахмонов Акром Дехқонович уларни кутиб олиб, жинсий алоқа қилишлари учун хонадонни тақдим этган ҳамда бунинг эвазига 70.000 сўм миқдоридаги пулларни олган.

Шунингдек, мазкур тадбир давомида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлларни ўзининг бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинада ташиш билан шуғулланиб келган фуқаро Б.И.Рахимов аниқланиб, унинг автомашинаси кўздан кечирилган вақтда 70.000 сўм миқдоридаги пуллар ва 3 пачка презервативлар топилиб, расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми (ғаразли ниятларда қўшмачилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш