26105

Сардор Рашидов жамоаси клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида «Реал Мадрид» билан ўйнайди

Спорт 10 декабрь 9:48 875

БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида мезбон «Ал-Жазира» ОЧЛ-2017 ғолиби «Урава Ред Даймондс» билан куч синашди. Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голга Али Аҳмад Мабҳут муаллифлик қилди. Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Сардор Рашидов захирада қолдирилди.

Шу тариқа, «Ал-Жазира» жамоаси ЖЧ ярим финалига йўл олди ва 13 декабрь куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши майдонга тушади. Иккинчи ярим финалда эса Мексиканинг «Пачука» ва Бразилиянинг «Гремио» клублари ўзаро тўқнаш келадилар.

Изоҳ билдириш