25838

Россия терма жамоаси қишки Олимпиададан четлатилди

Спорт 6 декабрь 14:31 602

Ҳалқаро олимпия қўмитаси томонидан 5 декабрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида қабул қилинган қарорга кўра, Россия терма жамоаси Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларидан четлатилди.

Россия Федерация ҳукуматининг расмий вакилларига ОЎ-2018 га бориш таъқиқланган. Олимпиаданинг очилиш маросимида Россия байроғи кўтарилмайди ва мадхияси янграмайди.  Спортчилар миллий атрибутикани қўллаш ҳуқуқисиз фақатгина нейтрал мақомда иштирок этишлари мумкин, деб ҳабар беради rt.com.

Спортчиларни тақдирлаш маросимида эса Олимпия ўйинлари мадҳияси янграйди ва байроғи кўтарилади. Бунга сабаб Россия қишки Олимпиада ўйинларидан четлаштирилганидир.

Халқаро олимпия қўмитаси  Россия спортчиларини Сочи-2014 Олимпиадасида допингдан оммавий тарзда фойдаланганликда айбдор деб топган эди.

Изоҳ билдириш