Мадриднинг “Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин кунларда “Олтин тўп” совринига эга бўлади. Соврин Роналдуга Франциядаги Эйфель минорасида топриширилади.
Эслатиб ўтамиз, соврин топширилиш маросими 7 декабрь куни бўлиб ўтади. Маросим жараёнини Жером Ревон ва собиқ футболчи Давид Жинолалар биргаликда олиб боришади. Агар португалиялик хужумчи совринни қўлга киритса «Олтин тўп»лар сони бўйича Лионель Месси билан тенглашиб олади – 5:5. Бу ҳақида Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.