25547

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради

Ўзбекистон 4 декабрь 12:01 547

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Айрим ҳудудларда қор ёғади.

Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси эса 7-9 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача, кечаси 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида куннинг биринчи ярмида қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 4 даражагача, кечаси 10 даражагача совуб кетади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам қор ёғади. Ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси эса 10 даражагача совуқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ бўлади. Кечаси эса -3…+2 даража бўлади.

Фарғона водийсида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси 10 даражагача совуқ бўлади.

Изоҳ билдириш