25529

«Lacetti» ичида қисилиб қолган 4 фуқаро чиқариб олинди

Ўзбекистон 4 декабрь 10:46 1 499

Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Фориш туман ИИБ навбатчиси қўнғироқ қилиб, туманнинг «Эгизбулоқ» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда икки Lacetti машинаси тўқнашиши туфайли 4 нафар фуқаро жароҳатланиб, автомобиль ичида қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар берди. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ушбу хабарга асосан бошқарма қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли автомобиль ичида қисилиб қолган фуқароларни махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олиниб, тиббиёт ходимларига топширилди. Улар Фориш туман шифохонасига ётқизилди.

Изоҳ билдириш