25475

Тошкентда Кино уйи бузилмоқда

Ўзбекистон 3 декабрь 20:06 673

Тошкент марказида Кино уйини бузишмоқда, деб хабар қилди Troll.uz

Ўзбекистон кўчаси 98 манзилида жойлашган Кино уйи 1982 йилда қурилган. Архитектор Р. А. Хайрутдинов, В. Н. Бреусенко. Бино қурилишида қуёшдан яхши ҳимояланган маҳаллий ва миллий услублардан фойдаланилган. Кино уйнинг асосий зали – 900 ўринга эга бўлиб, эллипс шаклида 4 устун устига қурилган. Ундан ташқари мажмуада 230 ва 50 ўринли яна иккита кинозал бор.

Ушбу Кино уйида 1982 йилда бўлиб ўтган Осиё Африка ва Лотин Америкаси Халқаро кинофестивалида Шароф Рашидов кино санъатининг етук сталарига мукофотларни топширган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент марказида жойлашган Кино уйи ва яна бир неча бинолар “Tashkent city” бизнес мажмуаси қурилиши муносабати билан бузилмоқда.

Изоҳ билдириш