25066

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон 28 ноябрь 17:01 706

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминоти Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилди.

Шунингдек, Автомобиль йўллари давлат қўмитасига:

– автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;

– стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш вазифалари юклатилди. Ҳужжат матни билан www.lex.uz да танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш