24615

Терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди

Спорт 23 ноябрь 15:31 2 012

Ўзбекистон Футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақида федерация матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда.

Улар қаторида мураббийлик фаолияти давомида Россия, Польша, Хитой ва БАА чемпионатларида фаолият олиб борган 49 ёшли руминиялик Дан Петрескуҳамда Франция, Сербия, Украина, Россия чемпионатида ҳаракат қилувчи кўплаб клубларда ишлаган 64 ёшли сербиялик Славолюб Муслин каби мутахассислар мавжуд.

Шунингдек, Тошкентнинг “Пахтакор” ҳамда Москванинг “Динамо” каби клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган 50 ёшли черногориялик мутахассис Миодраг Радулович ҳам номзодлар қаторида.

Шу билан бирга, италиялик 52 ёшли мураббий Анджелио Алессио (“Наполи”, “Ювентус”, “Челси” клублари ва  Италия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган), германиялик 54 ёшли Бернд Шторк (“Штутгарт”, “Вольфсбург”, “Боруссия” Дортмунд клублари, шунингдек, Қозоғистон, Венгрия терма жамоаларини бошқарган) ва хорватиялик Бранко Иванкович (Эрон миллий терма жамоаси, шунингдек, “Ал-Иттифоқ”, “Ал-Ваҳда”, “Персеполис” клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган) билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Англиянинг “Вест Хэм” клуби собиқ мураббийи Славен Билич, “Наполи”, “Интер”, “Уотфорд” каби клубларни бошқарган италиялик 56 ёшли мутахассис Вальтер Маццари, “Фейнорд”, “Боруссия” Дортмунд, “Гамбург” клублари ва Голландия, Саудия Арабистони каби терма жамоаларда фаолият юритган голландиялик мутахассис Берт ван Марвейк ҳам музокаралар олиб борилаётган мутахассислар орасида мавжуд.

Изоҳ билдириш