24568

Самарқанд вилояти ИИБга янги рахбар тайинланди

Ўзбекистон 23 ноябрь 10:32 1 500
Xалқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси ҳамда вилоят Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисни вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Т.Жўраев  бошқарди.

Йиғилишда депутатлар билан бирга туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мажлисда вилоят прокурори Ф.Зуфаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Хасанов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси М.Бобоёров, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов ва бошқалар кун тартибидаги масала юзасидан ахборот бериб, қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни сўзсиз бажариш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланишини маълум қилди.

Вилоят Кенгаши сессиясида полковник Азиз Анварович Тошпўлатов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ билдириш