24535

орея Республикасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб 50 минг нусхада чоп этилди. Жорий йил 20 ноябрь куни нашр этилган ушбу китоб 8 бўлим, 320 саҳифадан иборат бўлиб, кўплаб суратлар билан бойитилган. Нашрда Шавкат Мирзиёевнинг аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, сўнг Президент сифатидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилган. Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ва хорижда сўзлаган нутқлари, жумладан, Президент лавозимига киришиш маросими, Конституция байрами, Янги йил байрами, БМТ Бош ассамблеяси сессиясидаги нутқидан иқтибослар келтирилган. Китобда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳаларда бошланган жуда муҳим ислоҳотлар таҳлилига катта эътибор қаратилган.

Узбекистан 23 ноябрь 8:56 597

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”.

Изоҳ билдириш