24413

“Оғуфуруш” қўлга олинди

Ўзбекистон 22 ноябрь 10:53 596

Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш ҳолати бўйича А.А.Салиховга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланиб келган манбаси 1984 йилда туғилган Хамроев Эркин Баходирович аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Э.Б.Хамроев қўлга олиниб, унинг яшаш хонадони текширилган вақтда, уйида 95 дона гугурт қутиларига солинган, сотиш мақсадида сақлаб келаётган умумий оғирлиги 203,41 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқлаб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Б.Хамроевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан айблов эълон қилинган.

Э.Б.Хамроевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш