24355

25 ва 26 ноябрь кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон 21 ноябрь 16:57 1 524

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрь кунлари ёмғир ёғиб, 26 ноябрда айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади. 24 ноябрь куни кечаси+5…+10, кундузи +15…+20 даража бўлади. 25-26 ноябрь кунлари кечаси +2…+7, кундузи +7…+12 даража бўлади

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. 24 ноябрда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 25-26 ноябрда ҳам ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади. 24-26 ноябрь кунлари кечаси 0…-5, кундузи 0…+5 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. 24 ноябрда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 25-26 ноябрда ҳам ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +3…+8 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади. 24-26 ноябрь кунлари кечаси 0…-5, кундузи 0…+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрь кунлари ёмғир ёғиб, 26 ноябрь куни айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади. 24 ноябрь куни кечаси +5…+10, кундузи +15…+20 даража бўлади. 25-26 ноябрь кунлари +2…+7, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 24 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-25 ноябрь кунлари кечаси +5…+10, кундузи +17…+22 даража бўлади. 26 ноябрь куни +10…+15 даража.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23-25 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 26 ноябрь куни эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-24 ноябрь кунлари кечаси 0…+5, кундузи +9…+14 даража бўлади. 25-26 ноябрь кунлари кечаси -3…-8 даража, кундузи 0…+5 даража бўлади.

Изоҳ билдириш