24282

Кимларга 2,5 фоизли йиллик кредитлар ажратилади?

Ўзбекистон 21 ноябрь 9:33 4 857

Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Юртбошимизнинг фармонларига асосан ҳунармандлар қатор имтиёзларга эга бўлганликларидан хабарингиз бўлса керак.

Ушбу фармонда таъкидланганидек, Ҳунармандчилик фаолияти субъектлари – “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига имтиёзли микрокредитлар бериш, шунингдек, 5-иловадаги схемага мувофиқ ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 5 йил муддатга мўлжалланган жами 50 миллион АҚШ доллари миқдорида, жумладан “Микрокредитбанк” АТБ, “Халқ банки” АТБ ва “Агробанк” АТБ (кейинги ўринларда тижорат банклари деб аталади) учун 2 йил имтиёзли давр билан 2,5 фоизли йиллик ставка бўйича кредит линияси очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда юқорида қайд этилган тижорат банкларига улар томонидан ҳунармандчилик фаолияти субъектларига миллий валютада имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун кредит линиялари очишни қуйидаги шартларда таъминласин:

имтиёзли микрокредитлар олти ой имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, икки йил муддатга, энг кам ойлик иш хақининг 300 баробаридан ошмаслиги зарур;

ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар харид қилишда имтиёзли микрокредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизини, айланма маблағларини тўлдириш учун эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси даражасини ташкил этиши;

имтиёзли микрокредитлар пул маблағларини қарз олувчининг ссуда ҳисобрақамидан унинг тўлов топшириқномасига мувофиқ, ушбу Фармонда назарда тутилган мақсадлар учун тегишли ташкилот ёки жисмоний шахснинг талаби бўйича депозит ҳисобрақамига ўтказиш йўли билан кейинчалик ушбу ташкилот ёки жисмоний шахсга хизмат кўрсатувчи банк тариф сиёсатига мувофиқ, нақд пул олиш имконияти билан тақдим этилади.

Изоҳ билдириш