24280

Қозоғистон билан транспорт коммуникацияси кенгайтирилади

Ўзбекистон 21 ноябрь 9:16 433

2017-йилнинг 17-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006-йил 20-мартда имзоланган Автомобил қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома (2017-йил 23-март куни Остона шаҳрида имзоланган) кучга кирди.

Баённома билан мунтазам/номунтазам халқаро автомобил йўловчиларини ташишни ташкил этиш тўғрисидаги меъёрларни қўшиш орқали Ҳукуматлараро битимнинг қўллаш йўналишлари кенгайтирилади.

Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида транспорт коммуникациялари йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва автомобил ташувларини амалга оширишда ўзаро мақбул ҳуқуқий шароит яратиш мақсадида қабул қилинди.

 

Изоҳ билдириш