24278

Чет эл валютасини нақд шаклда олувчилар сафи кенгайтирилди

Ўзбекистон 21 ноябрь 9:08 1 032

Аввалроқ, Юртбошимизнинг фармонларига асосан ҳунармандлар қатор имтиёзларга эга бўлганликлари ҳақида хабар берган эдик.

“Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланганидек, ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисобрақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилди.

Ҳунармандлар томонидан хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмарка давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида олинган даромад эса экспорт тушуми ҳисобланмаслиги таъкидлаб ўтилган.

Изоҳ билдириш