24214

Пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, 25 минг АҚШ доллари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетганлар қўлга олинди

Ўзбекистон 20 ноябрь 15:40 637

Аввал хабар қилганимиздек, 4 нафар номаълум шахслар жабрланувчилар уйига кириб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, оила аъзолари оёқ-қўлларини боғлаб, юз қисмларига жароҳат етказиб, Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабасининг тадбиркор отасига тегишли 25 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Шунингдек, талабанинг онасига тегишли бўлган баҳоси 4 млн. сўмлик уяли алоқа воситасини ҳамда паспортини ҳам ўғирлашган.

Uznews.uz нинг хабар беришича, тергов тадбирлари натижасида ҳодисада бош гумондор бўлган беш нафар фуқаро қўлга олинган. Улар: 1994 йилда туғилган Фозилов Аслиддин, 1988 йилда туғилган Айсанов Абдулла, 1994 йилда туғилган Мусаев Ойбек, 1994 йилда туғилган Боситхонов Зоҳидхон ва 1993 йилда туғилган Ниёзов Даврон бўлиб чиқди.

Қўлга олинган шахслар қамоққа олинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш