24146

Коллеж талабаси ўз онасини пичоқлаб қўйди

Ўзбекистон 20 ноябрь 10:15 2 054

Бухоро тумани, Работиқалмоқ МФЙ Янгиобод қишлоғида яшовчи,  1979 йилда туғилган, уй бекаси Эшонова Мухлиса Бахшиллоевна оғир тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида М.Эшоновага етказилган тан жароҳати оғир турга кириши ва ушбу жиноятни 1999 йилда туғилган Бухоро  туманидаги Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси, М.Эшонованинг ўғли Ашуров Абдукаримжон Аминжонович ўзи истикомат қилиб келаётган уйида ўзаро келишмовчилик натижасида онаси М.Эшоновани ошхона пичоғи билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ашуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга шароит ва имкон яратиб берган омиллар шу куннинг ўзида ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, келгусида бу каби оғир жиноятларнинг юзага келишини олдини олиш, айниқса, вояга етмаганларнинг назоратсизлигига барҳам бериш мақсадида жиноятни содир этган шахс ва унинг оила аъзолари, у таҳсил олаётган ўқув муассасаси жамоаси, маҳалла ҳамда бошқа мутассадди идоралар вакилларига аниқ тушунтиришлар берилиб, ўзаро ҳамкорликда мақсадли профилактик чора-тадбирларни кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Изоҳ билдириш