24130

Самарқандда “Конституцияни ўрганиш ойлиги” старт олди

Ўзбекистон 20 ноябрь 9:02 593

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчи ёшларининг Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ҳақидаги билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, улар ўртасида Конститутсия ғояларининг ва ушбу ғоялар асосида қабул қилинадиган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга, уларда фаол фуқаролик позитсиясини тарбиялаш мақсадида ноябр ва декабр ойлари “Конституцияни ўрганиш ойлиги деб эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида “Конститутсия билимдони” кўрик-танловини ташкил этилади. (Танлов низомини Телеграм тармоғидаги @самиттифоқ каналидан ҳамда https://docs.google.com/document/d/1lStpt1B5m0qTpUt7ujygoBuv_p8j-vlHZXUJrly1ZoM/edit дан олиш мумкин).

Ушбу кўрик танлов ғолиблари 8-декабр арафасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда “Тараққиёт стратегияси” марказига ташрифи уюштирилади.

Шунингдек, ойлик доирасида замонавий ахборот технологияларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз ҳақида муҳим маълумотлар, бош қомусимизни аҳолининг барча қатламлари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилаётган танловлар, бу борадаги мақолалар, дунё қонунчилигидан қизиқарли фактлар ва бошқа мултимедиа маълумотлари бериб борилади.

Аҳамиятлиси ушбу маълумотлар ёшларимиз учун қулай, замонавий шаклларда тақдим этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари ойлик доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувлар, таълим муассасаларида иншо, расмлар танловлари бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш