24116

Жасурбек Ибрагимов иши бўйича фуқоролар имзоларини тўплаган аёл маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистон 18 ноябрь 20:53 1 665

Тошкент шаҳрида яшовчи Ирина Зайдман 10 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу хақида Газета.uz нашри хабар бермоқда.

Ирина Зайдман ижтимоий тармоқлар орқали Дўстлик боғида Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Ибрагимовнинг иши бўйича фуқороларни йиғган ва улардан айбдорларни жазолаш бўйича имзо тўплаган. Талабнома эса Ички ишлар вазирлигига жўнатилиши режалаштирилган.

Ирина Зайдманга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201, 202, 202-1 моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Унга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ ва 8.98 млн. сўм миқдорида жарима солинган.

Изоҳ билдириш