Ўзбекистон ички ишлар тизимида тайинловлар амалга оширилди. Бу хақида «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ИИБларига бошлиқлар тайинланди.
Полковник Тошпўлатов Азиз Анварович Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Атаходжаев Одил Эргашевич Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.