24101

Нукусда «Тиббиёт шаҳарчаси» ташкил этилмоқда

Ўзбекистон 18 ноябрь 10:59 1 065

Макан.уз нашрининг маълум қилишича, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ўқув иморати Нукус шаҳридаги П.Сейтов кўчаси бўйлаб жойлашган Нукус мелиорация ва сув хўжалиги касб-хунар коллежининг, Нукус агроэкономика касб-хунар коллежининг, Нукус педагогика касб-хунар коллежи ётоқхонаси иморатларига кўчирилмоқда.

Нукус давлат педагогика институты жойлашган иморатига Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиалининг кўчиб ўтиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг фармойишида филиалнинг бир-биридан узоқ жойлашган икки иморати бир худудга жамлаштирилса, таълим процессини бошқариш осонлашиши, айниқса талабаларнинг ўқуш даражаси ортиши таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, бу  шу худудда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли марказий шифоханаси, Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансери, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали ва бошқа тиббий идораларда Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиалининг таълим процессин тўғридан-тўғри амалиёт билан боғлиқлкда олиб боришга ва «тиббиёт шаҳарчаси»нинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Нукус шаҳри Қурбанов кўчаси 223а-уйда жойлашган филиалнинг эски корпуси ўқув иморатлари, талабалар турар жойи, спорт зали, мажлислар зали ва бошқа тегишли ер майдонлари билан Нукус агроэкономика касб-хунар коллежига берилади.

 
Изоҳ билдириш