ИИВ Академияси профессор-ўқитувчи лавозимларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси шаҳодатланган лавозимларга ҳуқуқшунос, ахборот технологиялари, психология, шифокор (терапевт, эпидемиолог, оториноларинголог, психиатр, травматолог, дерматовенеролог) ҳамда хорижий тиллар (инглиз, рус) мутахассисликлари бўйича номзодлар танловини эълон қилади.
ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талабларига кўра номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
Номзод ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлар талаблари асосида бошланғич суҳбатдан ўтиш, дастлабки синовларни (диктант, индивидуал психологик тест ва спорт нормативлари) топшириши, белгиланган ҳужжатларни тўплаши, ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда якуний тест синовларини муваффақиятли топширган фуқаролар “Ички ишлар органлари” тўғрисидаги қонун талаблари асосида хизматга қабул қилинади.
Шунингдек, муқаддам ички ишлар органларида бенуқсон хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган, кўп йиллик бой амалий иш тажрибасига эга бўлган собиқ ходимларни нафақалари сақланган ҳолда ҳамда фуқаролик олий ўқув юртларида хизмат фаолиятини олиб бораётган, илмий унвон ва даражага эга бўлган фуқаролар профессор-ўқитувчилар (ИИВ Академиясидаги шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан эркин ёлланган) таркибидаги мавжуд бўлган ўқитувчилик лавозимларига ишга таклиф қилинади.
Мурожаат учун телефонлар: (0371) 265-17-53, 265-16-38. Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчаси 68-уй