24041

“Ласетти”ни олиб қочган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 17 ноябрь 14:50 746

2017 йил 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида, фуқаро Алимов Аскар Турдиевичга тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги, шунингдек унинг калити ўт олдириш жойида бўлганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Мирзо Улуғбек тумани Феруза мавзеси ҳудудида топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни, Абдумўминов Шахзод Абдужалол ўғли содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш