24032

«Флешка» савдо марказидаги дўкондан 184та телефон ўғирланди

Ўзбекистон 17 ноябрь 13:03 552

13 ноябрь куни, тахминан соат 01:00 да, Тошкентда истиқомат қилувчи 24 ёшли фуқаро «Флешка» савдо марказида жойлашган дўкон қулфини бузиб, баҳоси 132 миллион сўмдан кўп бўлган телефонларни ўғирлаб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 1993 йилда туғилган фуқаро аввал судланган бўлиб, дўкон қулфини бузган ҳолда, баҳоси 132 559 000 сўм бўлган 184 дона телефонларни ўғирлаб кетган.

Жиноятчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 169-моддалари 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш