24015

Ўзбекистон Миллий университетида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этилади

Ўзбекистон 17 ноябрь 12:01 498

Президентнинг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, асосий вазифаси таэквондо WTF спорт турини ўқитиш ва амалий тайёрлаш услубларини ҳамда унинг тарихи, фалсафаси, классификациясини ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўлган “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилмоқда.

Ҳужжат матни билан www.lex.uz да танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш