14 ноябрь куни тахминан соат 23:55 да, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида тўрт нафар номаълум шахс Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабаси уйига кириб, 25 минг АҚШ доллари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди.
UzNews.uz мухбирига Шайхонтоҳур тумани ИИБда берилган хабарга кўра, 4 нафар номаълум шахслар жабрланувчилар уйига кириб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, оила аъзолари оёқ-қўлларини боғлаб, юз қисмларига жароҳат етказиб, Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабасининг тадбиркор отасига тегишли 25 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Шунингдек, талабанинг онасига тегишли бўлган баҳоси 4 млн. сўмлик уяли алоқа воситасини ҳамда паспортини ҳам ўғирлашган. Жиноятчилар беркинишнинг уддасидан чиқишган.
Маълумотларга кўра, воқеа жойида кузатув камералари бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 164-модда 4-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.