23965

Президент фармони: Мажбурий ижро бюросининг вазифалари доираси кенгайтирилмоқда

Ўзбекистон 17 ноябрь 8:16 4 352

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Фармон билан Мажбурий ижро бюросининг вазифалари доираси кенгайтирилмоқда.

Эндиликда, Бюро электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш билан бир қаторда сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида тўловлар ундирилишини таъминлайди.

2018 йил 1 январдан бошлаб бундай хизматлар учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тартиби жорий этилди.

Бунда сув таъминоти ва сув чиқариш тармоғидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улаш истеъмолчилар гуруҳларидан келиб чиқиб улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки ва ўн баравари миқдорида тўлов ундириш орқали амалга оширилади.

Изоҳ билдириш