23856

Миржалол Қосимов ЎФФ қарорларига қарши чиқдими?

Спорт 16 ноябрь 13:49 1 536

Айни пайтда “Бунёдкор” футбол клубини бошқараётган таниқли футбол мутахассиси Миржалол Қосимов миллий чемпионатимизни кучайтириш бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтган эди. Унда  ЎФФ Олий лига футбол клубларига раҳбарларига кескин талаблар қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

“Албатта, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бундай ўзгаришларни тўғри деб ўйлайман. Авваламбор, биз футболчилар ва мураббийлар футболимиз ривожи учун хизмат қиламиз. Қолаверса мухлислар учун ўйнаймиз. Футболчилар ҳам бўш стадионларда эмас, мухислар тўла стадионларда жонини бериб ўйнагиси келади. Миллий чемпионатимизда рақобатбардош жамоалар қолиб, шиддатли ўйинлар кўпроқ бўлса, бундан фақат футболимиз ютади. Қолаверса, бу ислоҳотлар, ўзгаришларнинг замирида Миллий терма жамоага кучли футболчилар етказиб бериш мақсади ҳам ётибди. Миллий чемпионатимиз кучайса, ўз-ўзидан терма жамоаларимиз ҳам кучаяди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларда иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди. Ушбу талаблар стадионларда барча шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши, футбол майдонларининг сифати яхшиланиши, ёритиш ускуналарининг белгиланган ҳолатда бўлиши каби жиҳатлардан иборат. Бу қарорлар ҳам футболимиз ривожига ҳисса қўшишига шубҳа йўқ”, – дейди Миржалол Қосимов.

Изоҳ билдириш