23799

10 ой мобайнида умумий жиноятлар сони 14 фоизга камайди

Ўзбекистон 16 ноябрь 8:33 348

Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Давлат идоралари, зиёлилар, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини бирлаштириш орқали ишлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни – “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланди ва жойларда бу амалиёт ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга, шундан талончилик 16 фоизга, босқинчилик – 19 фоизга, қотиллик – 21 фоизга, товламачилик – 22 фоизга, безорилик – 34 фоизга камайишига эришилди.

Шунингдек, аёллар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари 16 фоизга, ёшлар ўртасида 14 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида 17 фоизга камайди.

Изоҳ билдириш