23623

Самарқандда Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Талабалар ҳафталиги” старт олди.

Ўзбекистон 14 ноябрь 19:28 458

“Талабалар ҳафталиги” юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, энг иқтидорли йигит-қизларни саралаш, янги иқтидор эгаларини аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

“Талабалар ҳафталиги”ни биринчилардан бўлиб вилоятдаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бошлаб берди. Ҳафталикнинг илк кунида ушбу олийгоҳда футбол бўйича “Ёшлар иттифоқи кубоги” ҳамда талабалар, уюшмаган ёшлар ўртасида “Кубик-рубик” очиқ турнири бўлиб ўтди.
“Кубик-рубик” очиқ турнирида 1-ўрин: Талатов Шохрух 44 секунд билан ғолиб бўлди. Футбол мусобақалари давом этмоқда.

Ҳафталик доирасида яна “Заковат” интелектуал ўйини, Қувноқлар ва зукколар мусобақаси ҳамда “Китобхонлик кечаси” каби тадбирлар бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш